Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликнинг қорамолларини ўзлаштириб олган қирғизистонлик мансабдор қамоққа олинди

Ўзбекистонликнинг қорамолларини ўзлаштириб олган қирғизистонлик мансабдор қамоққа олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўзбекистон фуқаросининг 9 бош қорамолини ўзлаштириб, уни қайтариб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилган мансабдорни қўлга олди.

Мамлакат МХДҚ ахбороот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон фуқароси Қўмитага ариза билан мурожаат қилган. У Олабуқа тумани Кўктош қишлоқ округи « Жайыт комитети» раиси К.К. га нисбатан чора кўришни сўраган. Аризачининг сўзларига кўра, унга тегишли тўққиз бош қорамолни мазкур шахс ноқонуний сақлаб келган ва 2 минг АҚШ доллари эвазига қорамолларни қайтариб беришини айтган.

Мазкур ҳолат юзасидан айни пайтда «Товламачилик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

К.К. товламачилик суммасининг бир қисмини – 1 минг АҚШ долларини олаётган вақтида жиноят устида қўлга олиниб, икки ой муддатга Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Жалолобод вилоятидаги вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг