Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси миссиясини тугатмоқда

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Саид Рустамов ўз миссиясини якунламоқда.
У 2019 йилдан бери бу лавозимни эгаллаб келаётганди.
Саид Рустамов Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Тариқ Аҳмад билан учрашган, унда ўзаро муносабатлар истиқболлари муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Рустамов бунгача Исроилда элчи сифатида, ТИВ тузилмаларида эса масъул лавозимларда ишлаган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси ўринбосари, вазир ёрдамчиси сифатида ҳам фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter