Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

  Ўзбекистоннинг Дубайдаги бош консули тайинланди

  Ўзбекистоннинг Дубайдаги бош консули тайинланди

Ўзбекистоннинг Дубай шаҳрида янги тайинланган бош консули Камол Икромов Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар вазирлигининг Дубай бўлими директори Шайх Мактум бин Бутти Ал Мактум билан учрашди ва консуллик патентини қабул қилиб олди.

Бу ҳақда «Дунё» АА маълум қилди.

Шайх Ал Мактум янги тайинланган бош консулни Амирликлардаги дипломатик миссиясининг бошланиши билан самимий табриклади ва унинг дипломатик фаолиятида муваффақият тилади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Иқтисодиёт, савдо, сармоя, юқори технологиялар, инновациялар, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт, туризм, фан ва маданият соҳаларида ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболлари хусусида фикр алмашилди. 

Камол Икромов Дубайга бош консул этиб тайинланишидан аввал, 2018-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги бош консули бўлиб ишган. У айни вақтда Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консуллигига 2019-2024 йилларда раҳбарлик қилган Алишер Саломов ўрнига тайинланди.

Ўзбекистон Бош консулхонаси консуллик округига Дубай, Шаржа, Рас аль-Хайма, Ажман, Ум аль-Кувейн ва Фужайра амирликлари киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг