Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги янги бош консули тайинланди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги янги бош консули тайинланди

Абдураҳмон Маҳмудов Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги янги бош консули этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.

37 ёшли дипломат Наманган давлат университети (бакалавр) ва Тошкент давлат юридик университети (магистратура)ни тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида, ТИВ тузилмасида турли лавозимларда ишлаган. 2019-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонасида биринчи котиб, сўнгра маслаҳатчи бўлиб фаолият юритган.

Абдураҳмон Маҳмудов 2019 йилдан 2024 йилгача Санкт-Петербургдаги Бош консулликни бошқарган Алишер Бабаев ўрнига тайинланди.

Маълумот учун, Бош консулликнинг консуллик округига Россиянинг Шимоли-Ғарбий минтақалари киради. Булар қуйидаги 11 та ҳудудлар: Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Архангельск вилояти, Вологда вилояти, Калининград вилояти, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри ва Ненец автоном округи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг