Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг ШҲТдаги фаол иштироки ва Шанхай руҳининг аҳамияти

Ўзбекистоннинг ШҲТдаги фаол иштироки ва Шанхай руҳининг аҳамияти

2025 йил 31 август - 1 сентябрь кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Тянцзинь шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этади.

Саммит ва у билан боғлиқ тадбирларда 20 дан ортиқ мамлакат етакчилари ва 10 та халқаро ташкилот раҳбарлари иштирок этади.

Ўзбекистон ШҲТни жаҳон жараёнларида муҳим роль ўйнайдиган нуфузли халқаро ташкилот деб билади. Мамлакатимизнинг ШҲТ фаолиятидаги иштироки Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига тўла мос келади, хавфсизлик, иқтисодий ўсиш ва барқарор тараққиётни таъминлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон ШҲТ асосчилари қаторида бўлиб, унинг фаолиятида муҳим ўрин эгаллайди. Мамлакатимиз Президенти томонидан хавфсизлик, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик, рақамлаштириш каби йўналишларда долзарб ташаббуслар илгари сурилди.

Ўзбекистоннинг ШҲТдаги фаол иштироки туфайли бир қатор зарур механизмлар яратилди, шунингдек, ташкилот фаолияти такомиллаштирилди. 2022 йил Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммити ташкилотчиликни ривожлантиришнинг навбатдаги босқичи бўлди.

Ўзбекистон, ШҲТ доирасида фаол ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаб, прагматизм, миллий ўзига хос хусусиятларга ҳурмат ва барқарор тараққиётга интилиш асосида минтақавий ҳамкорликнинг янги стандартини қўллаб-қувватламоқда.

Бошқача айтганда, Ўзбекистоннинг ташкилот фаолиятидаги иштироки – тасодифий танлов эмас, бу – стратегик жиҳатдан пухта ўйланган, мамлакатнинг хавфсизлигини, иқтисодий ўсиши ва барқарор тараққиётини таъминлайдиган қарордир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг