Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи элчиси лавозимидан озод этилди
Олий Мажлиси Сенати кенгашининг қарори билан Нодир Ғаниев Ўзбекистоннинг Швециядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимидан озод этилди.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг Стокгольмдаги дипломатик ваколатхонаси 2022 йилда очилган ва Нодир Ғаниев Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи элчиси бўлганди.
Нодир Ғаниев Тошкент Давлат университетининг филология ва шарқшунослик факультетини тамомлаган. 1994 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишлаб, марказий аппаратда ва мамлакатнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаб келган.
Швецияга тайинланишидан олдин у ТИВнинг Европа давлатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter