Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари бўйлаб Италия поезди қатнайди

Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари бўйлаб Италия поезди қатнайди

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Италиянинг «Arsenale Group S.P.A» компанияси ўртасида Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари бўйлаб поезд қатновини ташкил қилишга доир меморандум имзоланди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

Меморандумга кўра, компания 2026 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари бўйлаб ҳаракатланадиган ҳашаматли «Luxury Train Cruising» поезди қатновини йўлга қўяди. Иккала томон ҳам лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилишига ва унинг Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш учун муҳимлигига ишонч билдирган.  

«Luxury Train Cruising» поезди дунё сайёҳларига Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарларга бориш имконини беради. Поездда йўловчиларга саёҳат пайтида максимал қулайлик таъминланади.

Маълумот учун: «Arsenale Group S.P.A.» компанияси  муҳандислик, қурилиш, транспорт ва туризм каби турли бизнес соҳаларига ихтисослашган италян компанияси ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг