Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми қарийб 45 млрд долларга етган

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми қарийб 45 млрд долларга етган

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2023 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқди.

Қайд этилишича, ўтган тўққиз ойда мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажми 5,8 фоизга, хизматлар соҳаси 6,5 фоизга, саноат 5,7 фоизга, қурилиш ишлари 5,6 фоизга ва қишлоқ хўжалиги 4,1 фоизга ўсган. Аҳоли жон бошига умумий даромадлар эса 14,3 фоизга ошиб, 14,4 млн сўмни ташкил этган. Ташқи савдо айланмаси 44,7 млрд долларни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 22,1 фоизга ўсган.

Ҳисобот даврида Ўзбекистонда солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш ва солиқ тўловчиларга қулайликлар яратиш эвазига легал фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари сони ортиб борган. Натижада, Давлат бюджети даромадлари ҳажми 162,9 трлн сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 16,6 трлн сўмга ошириб бажарилган. Маҳаллий бюджетлар даромадлар прогнози ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 2023 йилнинг тўққиз ойида ҳудудлар ихтиёрида жами 3 трлн сўм маблағлар қолдирилган.

Мажлисда қайд этилишича, Давлат бюджети харажатларининг 98,5 трлн сўми ёки 49 фоизи ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун сарфланган. Бунда ижтимоий харажатларнинг 88,5 фоизи ижтимоий соҳани ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш харажатларига тўғри келади.

Ўз навбатида депутатлар айрим соҳалар учун ажратилган маблағларнинг кам ўзлаштирилганлигини жиддий танқид остига олиб, тегишли вазирликларга ушбу ҳолатларни чуқур таҳлил қилиб, очиқ ва таъсирчан чоралар кўриш, маблағларни қисқа муддатларда ўзлаштириш бўйича таклифлар киритиш сўралди.

Мажлис якунида Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2023 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг тегишли қарори қабул қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг