«Ўзбекконцерт» директори вазифасидан озод этилди
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси раҳбари вазифасини бажариб келган Даврон Шералиев вазифасидан озод этилди.
Бу ҳақда Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов раислигида ўтган танқидий йиғилишда маълум қилинган.
«Ўзбекконцерт»га шу пайтга қадар директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келган Эрданов Санжар Собирович директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter