«Ўзбекнефтгаз» Аи-92 бензинини Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Қашқадарёда сотувга чиқарди

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти «UNG Petro» МЧЖ томонидан нефт маҳсулотларини сотиш ҳажмини ошириш бўйича Аи-92 бензин сотуви Фарғона водийси бўйлаб йўлга қўйилганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Айни пайтда Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ҳам Аи-92 русумли юқори сифатли бензинни истеъмолчиларга сотиш ташкил этилди. Компаниянинг ушбу вилоятларидаги 10 та автомобилларга ёқилғи қўйиш шохобчаларида маҳсулотлар истеъмолчиларга сотилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, «UNG Petro» Аи-92 русумли бензинни бошқа компанияларга нисбатан 14-15%га арзонроқ сотишни йўлга қўйди.
Агар сизда «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли АЁҚШларда сотилаётган ёқилғининг сифати ва нархи билан боғлиқ мурожаат ёки фикр-мулоҳазалар бўлса, телеграм каналдаги @UNG_Petro_Bot орқали билдиришингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter