Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ахборот хуружлари бўйича расмий муносабат берди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ахборот хуружлари бўйича расмий муносабат берди

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда «Ўзбекнефтгаз» АЖ имиджига салбий таъсир қиладиган маълумотлар тарқатилмоқда. Интернет тармоқлар орқали оммага тарқатаётган мақолалар тухмат, ташкилот раҳбари шахсини ҳақорат қилиш ва шу тариқа ушбу ташкилот имиджига путур етказишга ҳаракатдир, дейилади расмий муносабатда.

Жамият фаолиятида шаффофликни таъминлаш, коррупцияни олдини олиш мақсадида, Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида ғазначилик тизими жорий қилинди, комплаенс назорат механизми яратилди, харидлар жараёни устидан кўп босқичли назорат тизими ўрнатилди ҳамда жамият фаолиятини рақамлаштириш орқали инсон омилини кескин камайтириш бўйича ижобий натижаларга эришилди.

Тизимда коррупцияга қарши курашиш, комплаенс назорати йўналишидаги хато-камчиликларни аниқлаш ва уларни келгусида йўл қўйилишини олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда Молиявий ва комплаенс назорат департаменти ва бошқа тегишли департамент мутахассислари ҳамкорликдаги фаолияти натижасида 2021-2022 йилларда жами 421,6 млрд сўм қийматидаги 52 та ўрганиш ҳужжатлари ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилди.

Харидлар жараёнида шаффофликни таъминлаш мақсадида, 2022 йилда 6 387 та шартномалар кўриб чиқилди ва 176 та ҳолатда 174,5 млрд сўмлик хато-камчиликлар аниқланди ва уларни бартараф этилиши таъминланди.

Жамият тасарруфидаги корхоналар раҳбар ва ўрта бўғим раҳбарларидан 5 043 та манфаатлар тўқнашуви декларациялари олинди ва улардаги маълумотлар асосида 762 та ҳолатда қариндош-уруғчилик ҳолатлари, 33 та ҳолатда Жамият ходимларининг бошқа корхоналар билан алоқадорлиги ҳамда 12 та ҳолатда Жамият ходимларининг контрагент ҳамда рақиб корхоналарда яқин қариндошлари фаолият олиб бориши аниқланиб тегишли чоралар кўрилди.

Жамият тизимида фаолият юритаётган 126 нафарходим 191 ҳолатда ўзи раҳбарлигидаги (таъсисчилиги) корхоналар билан 77,1 млрд сўмлик шартномавий муносабатларга кириш орқали манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги аниқланди ва бартараф этилди.

24 та тизим корхоналари, бошқармалари ва нефть базаларида фаолият олиб бораётган 29 415 та ходимларнинг 19 287 нафари (66 фоиз), шундан 3 467 нафар (18 фоиз) ўртасида электрон тарзда аноним сўровномалар ўтказилиб, аниқланган салбий ҳолатларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Корхоналарда амалга ошириладиган ишлар ва вазифалардан келиб чиқиб, юзага келиши мумкин бўлган 326 та бўлинмаларни қамраб олган ҳолда жами 870 та (шундан: 444 та юқори, 304 та ўрта ва 122 та паст даражадаги)коррупцион хавф-хатарлар рўйхати шакллантирилди ҳамда 677 та тавсиялар берилиши натижасида хавф хатарлар даражаси камайтирилишига эришилди.

Жамият тасарруфидаги «UNG-Petro» МЧЖ ҳамда жамият бошқаруви ўртасида муносабат амалдаги қонунчилик талаблари доирасида юритилади ва қатьий равишда жамият манфаатлари ҳимоя қилинади. Шу билан бирга, «UNG-Petro» МЧЖда тасарруфдаги барча ташкилотлар сингари комплаенс назорати ташкил этилган бўлиб, ҳар бир ҳолатга қонунчилик доирасида тезкор равишда муносабат билдирилади. Мурожаатда келтирилган ҳолат ўз тасдиғини топган тақдирда, барча зарур чоралар кўрилади ва маълумотлар хуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилади.

Келгусида ҳам «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси М. Абдуллаев раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ томонидан коррупцияга қарши курашиш, хато-камчиликларни олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан амалий ишлар давом эттирилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Ўзбекнефтгаз» АЖ айрим оммавий ахборот воситаларининг хабарларини рад этган ҳолда, уларни чоп этиш ва чоп этишдан олдин текширишни, шунингдек, ёлғон ва ишончсиз маълумотларни тарқатганлик учун республика ва хорижий давлатлар қонунчилигида тегишли жавобгарлик мавжудлигини унутмасликка чақиради, дейилади «Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати расмий хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг