Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: «Шўртан» конидаги яна бир газ қудуғи ишга туширилди

«Ўзбекнефтгаз»: «Шўртан» конидаги яна бир газ қудуғи ишга туширилди

Шўртан нефт ва газни қазиб олиш бошқармасига қарашли «Шўртан» конидаги 327-сонли қудуқда бурғулаш ишлари якунланди.

Натижада қудуқдан бир суткада 60 минг куб метргача саноат миқёсида табиий газ олинмоқда. Ҳозирда шлейф тортиш ишлари олиб борилмоқда. Кейин ушбу олинаётган табиий газ дастлабки тайёрлаш қурилмасига қайта ишлаш учун узатилади.

Маълумот учун: «Шўртан» кони Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. Ҳозирги кунда кондаги 156 та қудуқдан газ қазиб чиқарилмокда.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг