Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: «Uzbekistan GTL» заводи фавқулодда вазиятларни бартараф этишга ҳамда объектни мудофаа қилишга «Тайёр» деб баҳоланди

«Ўзбекнефтгаз»: «Uzbekistan GTL» заводи фавқулодда вазиятларни бартараф этишга ҳамда объектни мудофаа қилишга «Тайёр» деб баҳоланди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг топшириғига асосан, «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги барча нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводларида 2022 йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача объектларида «Ёнгин хавфсизлиги ойлиги» деб эълон қилинди.

«Ёнгин хавфсизлиги ойлиги» доирасида «Uzbekistan GTL» заводи ва унга қарашли барча объектларда ҳам амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Тадбирлар доирасида заводда ишчи-ходимларини табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга бағишланган кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти  ўтказилди. Мазкур ўқув машғулоти объект фуқаро муҳофазаси тузилмалари ҳаракатини бошқариш бўйича ҳудудий тузилмалар билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши, Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда хавфсизликни таъминлаш бўйича Республика Идоралараро комиссия аъзолари ҳамда Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар вазирликлар, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия мутахассислари иштирок этишди.

Ўқув машғулотини ўтказишдан мақсад «Uzbekistan GTL» заводи раҳбар ходимлари ва Фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг содир бўлган фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш ишларини ташкил қилиш бўйича билим ва малакаларини ошириш ва  воқеа жойда қидирув - қутқарув ишлари, аҳолини эвакуация қилиш бўйича амалий кўникмаларини мустаҳкамлашдан иборат.

Машғулотлар жараёнида «Uzbekistan GTL» завод ҳудудида шартли равишда суюқ углеводород резервуарида ёқилғини сизиб чиқиши ва унинг оқибатида ёнғин содир бўлди.

Дастлаб фавқулодда ҳолат билан боғлиқ ҳудудда содир бўлган вазиятда тегишли хизматларга хабар бериш бўйича диспетчерлик хизматининг ҳаракатлари текширилди. «Йиғин» хабари орқали барча шахсий таркибларнинг сафланиши назоратдан ўтказилди.

Шундан сўнг объектни қўриқлаш ва мудофаа қилиш бўйича қўриқлаш бўлинмалари, ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилиш бошқармаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари амалга оширилди.

Ўқув машқи машғулотларида барча қўйилган топшириқлар устида ишланиб, савиялар оширилди.

Зарарланиш ўчоғида қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб боришни ташкил этиш, ўчоқда разведка олиб бориш, газланган ҳудудда жабрланганларни қидириш, уларни хавфсиз жойга олиб чиқиш, тиббий ёрдамга муҳтожларга ёрдам кўрсатишва авария-тиклаш ишларини олиб борилди.

Ўтказилган кўргазмали махсус тактик ўқув машқининг якунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ҳавфсизлик кенгашининг Ўта мухим ва тоифаланган объектларда хавфсизликни таъминлаш бўйича Республика Идоралараро комиссияси томонидан «Uzbekistan GTL» МЧЖ фавқулодда вазиятларни бартараф этишга ҳамда объектни қўриқлаш ва мудофаа қилишга «Тайёр» деб баҳоланди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг