Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўздонмаҳсулот» ишлаб чиқарган уннинг бир қопи 125 минг сўм этиб белгиланди

«Ўздонмаҳсулот» ишлаб чиқарган уннинг бир қопи 125 минг сўм этиб белгиланди

Аҳолининг ун маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси таркибидаги тизим корхоналари тасарруфида бўлган замонавий энергиятежамкор технологиялар билан жиҳозланган 52 та тегирмон цехларида ҳар куни 6000 тоннадан ортиқ ун ишлаб чиқарилмоқда.

Бугунги кунда тизим корхоналари омборларида 32 минг тоннадан ортиқ ун захиралари бор ва эҳтиёждан келиб чиқиб ишлаб чиқариш хажмларини ошириш имкониятлари мавжуд.

Ҳукумат топшириғига асосан, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси тизим корхоналарида ишлаб чиқарилган бир қоп ун учун 125 минг сўм қилиб белгиланди.

Бундан ташқари, тизим корхоналари омборларида республикамиз аҳолисининг ун маҳсулотига бўлган талабини тўла қондириш учун етарли миқдорда дон заҳиралари мавжуд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг