Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзгалар мулкини ўзлаштирган собиқ корхона раҳбари фаолияти фош этилди

Ўзгалар мулкини ўзлаштирган собиқ корхона раҳбари фаолияти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшкўпир туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда «Қўшкўпир нон» УК собиқ раҳбари Р.Р. томонидан “M.F.” ХК ўртасида тузилган шартномага асосан 197,6 млн сўмлик 189,1 тонна омухта ем маҳсулотларини сотиш мақсадида олиб, маҳсулотларни сотишдан тушган 188,6 млн сўм нақд пул маблағларини корхонага кирим қилмасдан, жуда кўп миқдордаги ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Қ.Н.» УК собиқ раҳбари Р.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг