Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озганга мукофот, семирганга жарима — тажрибадан ким ютди?

Озганга мукофот, семирганга жарима — тажрибадан ким ютди?

Фото: Insta360

Экшн-камералар ишлаб чиқарувчи Insta360 (Хитой) компанияси ходимларни рағбатлантиришнинг ғалати усулини йўлга қўйди.

Компания ҳар бир йўқотилган 0,5 кг вазн учун ходимга 500 юан (тахминан 70 доллар) мукофот беради, вазни ошганлардан эса 800 юан (111 доллар атрофида) жарима ундиради.

Шу пайтгача 99 ходим жами 950 кг вазн йўқотиб, умумий 138 минг долларга яқин пул ишлаб топган. Ҳали биронта ходим жаримага тортилмаган.

Бу шунчаки тажриба эмас, балки соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи корпоратив маданиятнинг бир қисмидир, дейишмоқда компания раҳбарлари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг