Ўзганинг дўконини ўзгага сотиб юборди, лекин...
Тошкент вилояти Бекобод туман ИИБ бошлиғи номига 42 ёшли К.Айсара ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра 2019 йилнинг декабрь ойларида таниши 43 ёшли М.Фарҳод унинг якка тадбиркорлик билан шуғулланишидан хабар топган. Зафар шаҳарчасида дўкони борлигини, ушбу дўконини унга сотишини айтиб олдиндан 3 150 АҚШ доллар ва 2 000 000 сўм пулларни олиб кетган. Кейинчалик ушбу дўкон умуман бошқа шахсга тегишли эканлигини билган. Шу кунга қадар М.Фарҳод фирибгарлик йўли билан олган пулларини бермасдан келаётганлигини маълум қилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, М.Фарҳод вақтинчалик ҳеч қаерда ишламаслиги, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланганлиги аниқланган, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.Фарҳодга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter