«Ўзгидромет» икки ҳодиса юзасидан шошилинч ахборот берди
«Ўзгидромет» яна бир шошилинч ахборот билан чиқди.
20 май ҳолатига кўра 21 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 22 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 23-28 м/с га етиши мумкин.
Айрим жойларда шамол чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Юртимиз аҳолиси ва меҳмонларидан эҳтиёт чораларини кўришни, ҳамда машиналарни дарахтлар ва реклама тахталари остига қўймасликларини сўраб қоламиз, дейилади хабарда.
Жорий йилнинг 17 май куни «Ўзгидромет» 18-23 май кунлари шамол 15-20 м/с гача кучайиши ҳамда тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши ҳақида огоҳлантириш берган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter