Ўзгидромет жорий ҳафта учун об-ҳаво маълумотни эълон қилди
Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек бугун кундузи Хоразм, Навоий вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ўзгидромет маълумотига кўра, ҳаво ҳарорати 32-35 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 36-39 даражагача бўлади.
Сўнг эса иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат республиканинг айрим тоғ олди ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати фақат 2-3 даражага кўтарилади ва 34-37 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 38-40даражагача бўлади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, 15-16 июлда айрим жойларда баъзида 18-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида эса бугун ва эртага асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси ва 16 июлда эрталаб шаҳар бўйича баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
17-19 июлда ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 15-16 июлда 10-13 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат бугун ва эртага 32-35 даража, 17-19 июлда 35-37 даража бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter