Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзгидромет Туркманистондаги шамол ва қум бўрони Ўзбекистонда ҳам бўлишини рад этди

Ўзгидромет Туркманистондаги шамол ва қум бўрони Ўзбекистонда ҳам бўлишини рад этди

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда Туркманистонда кучли шамол ва қум бўрони кузатилаётгани ва бу ҳодиса Ўзбекистон ҳудудига ҳам тарқалиши тўғрисида хабарлар пайдо бўлган эди. Ўзгидромет ушбу хабарга муносабат билдириб, Ўзбекистон ҳудудида қум бўрони кутилмаётганини билдиради.

Аввал хабар қилинганидек, 2 май куни республикамизда об-ҳавонинг нобарқарор бўлиши, ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди.

Республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги кучайиб секундига 15-20 метр, шиддат билан эсганда 23-28 метргача етиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг