Ўзимизникини билдик, Россияда қанчадан олишади?

Росстат 2018 йили мамлакатда қанча амалдор ишлагани ва уларга қанчадан маош тўлангани ҳақидаги маълумотларни очиқлади. Бу ҳақда «Life» хабар бермоқда.
Федерал давлат органлари фуқаролик хизматчилари ойига ўртача 126,6 минг рублдан маош олмоқда, бу 2017 йилгидан 5,4 фоизга кўпдир. Россияда 2018 йили федерал давлат хизматчилари сони 38 минг нафарни ташкил этган.
Энг катта маошни ҳукумат девони ходимлари олмоқда — 240,3 минг рубль, Президент девонида ишловчиларга эса сал камроқ — 236,7 мингдан тўлашади. Давлат думаси ва Федерация кенгашидагиларнинг «оклади» 158,9 ва 186,4 рублдан.
Мавзуга оид: Ўзбекистонда депутат, вазир ва ҳокимларнинг ойлиги қанча?
Вазирликлар ва идоралар орасида энг кўп маош Федерал ғазна ходимларига тўланади — 159 минг рубль. Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари 151,1 минг, Федерал солиқ хизмати ходимлари эса 144,8 мингдан рублдан олишади.
Назорат ва орган тизимлари ходимларининг даромадлари кўрсатилмаган.
Маълумот учун: Ўзбекистон Марказий банки расмий сайти конвертерида айни пайтда 1 рубль — 128,61 сўм.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter