Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзимнинг ота-онам ҳам бир марта бозорга чиқиб, коронавирус юқтирди — Бош вазир ўринбосари

Ўзимнинг ота-онам ҳам бир марта бозорга чиқиб, коронавирус юқтирди — Бош вазир ўринбосари

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Республика махсус комиссияси аъзоси Азиз Абдуҳакимов юртимизда карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилгани борасида саволга жавоб берди.

— Ҳар куни кўплаб ҳамюртларимиз коронавирус инфекциясига чалинаётганини кўриб турибмиз. Мен ҳозир шунчаки бир неча мисол келтирмоқчиман — афсуски ўзимнинг ота-онам ҳам шу касалга чалинди. Гарчи мен узоқ вақт давомида улардан карантин талабларига риоя этиш ва эҳтиёт бўлишни сўраган бўлсам ҳам бир мартагина бозорга чиқиб келиш коронавирус юқтириш учун етарли бўлди. Ҳозирда улар даволанмоқда.

Яна бир неча мисоллар келтиришим мумкин. Афсуски охирги бир ҳафтада яқинларимдан икки кишини йўқотишга мажбур бўлдим. Бунақа фожеа ҳар биримиз билан рўй бериши мумкин. Шунинг учун жуда эҳтиёт бўлишимиз керак.

Ҳозир касаллик барча ҳудудларга тарқамоқда. Шу боис ҳам Республика махсус комиссияси қарори билан карантин чекловлари 15 августга қадар узайтириладиган бўлди. Аммо поликлиникага бориш, қон топшириш, тест топшириш ва тиббий ёрдам олиш каби масалаларда фуқароларга барча ёрдам берилади. Хусусан, карантин постларида турган ИИВ ходимлари бундай ҳолатда кўчага чиққан фуқароларни нафақат тўхтатмайди, балки манзилларига етиб олишлари учун ёрдам беради», — дейди Азиз Абдуҳакимов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг