Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзкосмос» сунъий йўлдошини «SpaceX» ракетасида учирмоқчи

«Ўзкосмос» сунъий йўлдошини «SpaceX» ракетасида учирмоқчи

Ўзбекистонлик ёш муҳандислар томонидан Кюшу технология институтида (Япония) ўқиш давомида йиғилиши режалаштирилган илмий технологик сунъий йўлдоши АҚШнинг «SpaceX» компанияси ракетасида учирилиши мумкин.

Ушбу масала айни кунларда космик технологиялардан фойдаланиш ва илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида АҚШда бўлиб турган «Ўзбеккосмос» агентлиги делегациясининг «SpaceX» компанияси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувида муҳокама қилинган.

Шу билан бирга, делегация АҚШ томони билан Ўзбекистонинг «Космик тадқиқотлар ва технологиялар – 2035» стратегияси бўйича ҳам фикр алмашган. «SpaceX» компанияси вакиллари ҳужжатнинг дастлабки лойиҳаси тайёр бўлгандан сўнг фикр ва мулоҳазаларини тақдим этишга тайёрлигини билдиришган.

Бундан ташқари, делегация аъзолари «SpaceX» компаниясининг «Falcon 9» ташувчи ракетасини ишлаб чиқариш жараёнлари ва қувватлари билан яқиндан танишишди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг