Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзсаноатқурилишбанк ва Савдони молиялаштириш халқаро Ислом корпорацияси ўртасида келишув имзоланди

Ўзсаноатқурилишбанк ва Савдони молиялаштириш халқаро Ислом корпорацияси ўртасида келишув имзоланди

Жорий йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Республикаси ишчи гуруҳи делегациясининг Саудия Арабистони Жидда шаҳрига ташрифи доирасида Ўзсаноатқурилишбанк ва Савдони молиялаштириш халқаро Ислом корпорацияси ўртасида 15 миллион доллар миқдоридаги келишув тузилди.

Саудия Арабистонига Ислом тараққиёт банкининг Йиллик анжуманида қатнашиш мақсадида ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси ишчи гуриҳи аъзолари таркибида Ўзсаноатқурилишбанк вакиллари ҳам ўрин олди.

Анжуман доирасида Банк ҳамда Савдони молиялаштириш халқаро Ислом корпорацияси раҳбарлари ўртасида ўзаро манфаатли савдо-иктисодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган музокаралар олиб борилиб, натижада келишув битими ҳужжат имзоланди.

Келишувга биноан ушбу хорижий молия муассасасидан жалб қилинувчи қайта тикланадиган молиялаштириш линияси (револьвер) кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Бундан ташқари, томонлар банк мутахассисларининг янги ноанъанавий банк маҳсулот ва хизматлари ҳақидаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида молиялаштиришнинг исломий усуллари (жумладан, “мурабаха” – истеъмол кредити) бўйича ўқув-амалий дастурларни ташкил этишга келишиб олди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзсаноатқурилишбанк тизимида Ислом тараққиёт банки гуруҳига кирувчи молия институтлари билан шерикчилик муносабатлари тобора кенгайиб бормоқда.

Хусусан, Ислом хусусий секторни ривожлантириш корпорацияси билан 2009, 2012 ва 2021 йиллар даврида умумий миқдори 48 млн. доллар бўлган молиялаштириш линиялари жалб қилинган бўлса, Савдони молиялаштириш халқаро Ислом корпорацияси билан  2019-2021 йиллар давомида савдони молиялаштириш линияларини тақдим этиш тўғрисидаги битимлар имзоланган эди.

Учрашувда томонлар янги ҳамкорлик келишуви икки давлат бизнес доиралари учун янада манфаатли бўлишини таъкидлади.

Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг