Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзстандарт»нинг собиқ ходими фирибгарликда айбланмоқда

«Ўзстандарт»нинг собиқ ходими фирибгарликда айбланмоқда

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

«Ўзстандарт» агентлигининг собиқ ходими Ё.Т. ўзига олдиндан таниш бўлган Чирчиқ шаҳридаги хусусий тадбиркор 32 ёшли С.Р. ва МЧЖ менеджери 25 ёшли Д.К.ларни алдаб, уларга ўзини гўёки ҳали ҳам агентликда ишлаётгандек кўрсатиб, 2019 йил 11 май кунидан 2019 йилнинг 18 октябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида ноқонуний ишларга қўл урган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у чет элдан Ўзбекистон ички бозорида савдога чиқариш учун олиб келинган маҳсулотларга тегишли рухсат берувчи «Мувофиқлик-сертификат»ларини ҳамда «Санитария-эпидемиология маркази»нинг хулосаларини ортиқча оворагарчиликларсиз қисқа муддатларда расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, ўзининг уйида «Toshiba» русумли ноутбук электрон хотирасида мавжуд бўлган Агентликнинг сертификат намуналарини «Paint» дастури ёрдамида ўзгартириш йўли билан қалбакилаштириб, бу сохталаштирилган рухсат бланкаларини Д.Қ. ва С.Р. ларга жами 32.700.000 сўм эвазига сотиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ё.Т. ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми «а» банди ва 168-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбланувчи тариқасида жалб қилинган ҳамда унга нисбатан «гаров» эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши айблов хулосаси билан тегишлилиги бўйича судга юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг