Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзтрансгаз» назоратчиси қўлга тушди

«Ўзтрансгаз» назоратчиси қўлга тушди

«Ўзтрансгаз» АЖ Фарғона магистраль бошқармаси Наманган бўлими назоратчиси 700 АҚШ доллари миқдорида пора билан ушланди.

Наманган шаҳар, Давлатобод туманида яшовчи фуқаро Наманган вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда Давлатобод тумани, «Юксалиш» МФЙ ҳудудида умумий майдони 50 сотихдан иборат бўлган экин ер майдони мавжудлигини, ушбу ер майдонининг 30 сотих қисмида «иссиқхона» ташкил этиб, фойдаланиб келаётганлигини, 2023 йилнинг февраль ойи бошларида ер майдонининг қолган 20 сотих қисмида ҳам иссиқхона ташкил этиш мақсадида қурилиш ишларини бошламоқчи бўлган вақтида «иссиқхона»сига ўзини «Ўзтрансгаз» АЖ Фарғона магистраль бошқармаси Наманган бўлими назоратчиси деб таништирган шахс келиб, мазкур ҳудуд ер остидан катта босимли газ линияси ўтганлигини, қурилиш ишларини олиб бориш учун ўзи фаолият юритиб келаётган идоранинг рухсатномасини олиш кераклигини айтиб, эвазига 700 АҚШ доллари миқдорида пул сўраётганини маълум қилган.

Аризага асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида номи келтирилган фуқаро мурожаатчидан 700 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг