Париж-2024. Баскетбол турнирида тарихий камбэк амалга ошди

6 август куни Сербия баскетбол бўйича эркаклар терма жамоаси Олимпия ўйинлари тарихидаги энг йирик камбэкни амалга оширди. Австралияга қарши ўйинда «-24 очко» фарқ билан ортда бораётган серблар ирода кўрсатиб ғалаба қозонишди ва турнирнинг яримфиналига йўл олишди.
Асосий вақтда мувозанатни тиклаган Сербия овертаймда ғалаба қозонди, ҳисоб — 95:90.
Аввалги рекорд Барселона (1992) олимпиадасида ўрнатилган, МДҲ терма жамоаси баскетболчилари Литвага қарши ўйинда 12 очколик фарқни йўққа чиқариб зафар қучишган (92:80).
Яримфиналда Сербия NBA юлдузларидан иборат АҚШ билан тўқнашади. Финал йўлланмаси учун иккинчи баҳс Германия ва Франция ўртасида кечади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас