Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Паркент ҳокимлиги шов-шувли видеога изоҳ берди

Паркент ҳокимлиги шов-шувли видеога изоҳ берди

Тошкент вилояти ҳокимлиги сайтида эълон қилинган муносабатда Паркент тумани ҳокимлигининг турли телеграм каналларга обуна бўлиш ҳақидаги шов-шувли видеоси тавсия экани айтилган.

«Бугунги кунда Паркент тумани ҳокимлигининг ҳамда «Паркент тонги» ижтимоий-сиёсий газетасининг телеграм каналларига ва туман ҳокимининг фейсбук саҳифасига туман аҳолиси, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари ходимларига аъзо бўлиш тавсия қилиб келинмоқда», дейилади баёнотда.

Расмий муносабатда видеода бу топшириқни берган одамнинг шахсига аниқлик киритилмаган. Лекин «мажбурий деб бонг уриш омма эътиборини чалғитиш» каби ифодаланган.

Видеода кўриниб турганидек, туман ҳокими ўринбосари экани айтилган Бахтиёр Соатов барча мактаб ўқувчилари, уларнинг яқинлари, хусусан, ота-оналари ва бошқа қариндошларини ҳам юқоридагри каналларга обуна бўлишга чақирган. Бу бўйича ўқитувчилар ҳисобот бериши, агар бирортаси обунасини қайтариб олса, улар рўйхатга олиниб, барибир қайтадан обуна бўлишга мажбурланишини айтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг