Пасха оролининг машҳур ҳайкаллари ёнғиндан зарар кўрди
Пасха оролида шу ҳафтада содир бўлган табиий ёнғинлар оқибатида машҳур сирли тош ҳайкаллар — моаиларга зиён етди.
Ҳайкалларнинг айримларига тиклаб бўлмас зарар етган, деди ороли мэри Педро Эдмундс. Тахминан 60 гектар майдондаги ўт-ўланлар ёниб кетган.
Ҳаммадан кўп Рано Рараку вулқони атрофидаги ҳудуд кўп зарар кўрди — қадимги оролликлар ҳайкалларни шу ердаги тошлардан ясашган. ЮНЕСКО бу жойни ўзининг бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритганди.
Моаиларнинг аксарияти 4 метргача баландликда, энг каттаси 10 метр бўлиб, 74 тонна тош босади.
Маълумот учун: Тинч океанида жойлашган Пасха ороли Чилига қарашли (Чилидан 3500 км, энг яқин бошқа оролдан салкам 2000 км олисда жойлашган). Европаликлар бу оролга биринчи марта XVIII аср бошларида қадам қўйишган. Орол майдони 164 квадрат километр бўлиб, 8 мингга яқин одам яшайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter