Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Пахта босқинчиликлари» — Нега ИИБ ходимлари бу ишга қўл урмоқда?

«Пахта босқинчиликлари» — Нега ИИБ ходимлари бу ишга қўл урмоқда?

Ижтимоий тармоқларда фермерлар етиштирган пахта маҳсулотлари мажбуран олиб қўйилаётгани ҳақида мурожаатлар тарқалмоқда. Эътиборлиси, ҳар бир ҳолатда ички ишлар ходимлари бу қонунсизликка бевосита аралашган.

Биринчи ҳолат — Қашқадарёнинг Миришкор туманида содир бўлган.

Журналист Шуҳрат Шокиржоновнинг ёзишича, тумандаги фермерлар «Миришкор-текстил» кластерига ўзлари етиштирган пахтани топширмоқчи эмас. Боиси, 2 йилдан буён кластер уларнинг пахтаси учун тўловларни тўламасдан, сарсон қилиб келмоқда.

Ҳаттоки суд бўлиб ўтиб, 14 та фермер хўжалиги ва кластер ўртасидаги шартнома бекор қилинган.

Энди фермерлар ўзлари етиштирган пахтани бошқа кластерга сотишга қарор қилишган-да, шонли ички ишлар органи ходимлари субутсиз кластерга «ёрдам»га келишмоқда.

Иккинчи ҳолат — Наманганнинг Мингбулоқ туманида кузатилди.

Расул Кушербаевнинг қайд этишича, фермерлар қонуний ташкил этган кооперациянинг пахта қабул қилиш пунктидаги 80 млн сўмлик пахта ички ишлар бошлиғи раҳбарлигида олиб кетилган.

Ҳеч бир қонунга сиғмайдиган ички ишлар бошлиғининг ҳаракатларида босқинчилик аломатлари мавжуд.

«Қонунларга тупурган ушбу мансабдор шахс бировнинг мулкини тортиб олиб, кимгадир бериб юборган ёки сотворган бўлмаса, уни қидириб топиб, ҳақиқий эгаларига қайтариш мумкин.

Аммо қонунбузарнинг жавобгарлиги масаласида бир нима дейиш қийин. Хойна-ҳой бу иш ортидан ҳам қайсидир ҳокимнинг қулоғи кўринса керак», деб ёзади Кушербаев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг