Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пахта майдонларининг ҳар гектарига 1 млн сўмдан субсидия берилади

Пахта майдонларининг ҳар гектарига 1 млн сўмдан субсидия берилади

2024–2025 йилларда тажриба тариқасида пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни, шу жумладан тупроқнинг гумус миқдорини ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун ердан фойдаланувчиларга (жумладан, кластерларга) ҳар бир гектар майдонга бир миллион сўмдан субсидия ажратилади.

Бу борада Президентнинг ПҚ-71-сон қарори қабул қилинди.

Бунда субсидия ажратиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан «Агросубсидия ахборот тизими» орқали амалга оширилади. Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича тадбирларни бажариш учун дастлаб ҳисобланган субсидиянинг 70 фоизи 2024 йилда ажратилади.

Шунингдек, субсидиянинг қолган 30 фоизи Пахтачилик кенгашининг ҳосилдорлик олдинги мавсумга нисбатан ўртача 10 фоизга ошганлиги тўғрисидаги хулосасига асосан 2025 йилда ажратилади.

Бундан ташқари, қарор билан «Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази» давлат унитар корхонаси Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти таркибига ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг