Пахтачида халқ муаммоларини ўрганиш давом этмоқда

Самарқанд вилоят ҳокими Э. Турдимов тузган жамоатчилик назорат гуруҳи аҳоли муаммоларини ўрганишда давом этмоқда.
Бир аёлнинг эри ўлган экан. Тўнғич ўғлини ҳам машина босиб кетибди. Уч гўдаги билан қолган аёлнинг эри қура бошлаган уйнинг томини ёпишга ҳам, эшик, дераза қўйишга ҳам имкони йўқ экан. Уйни битказишга етадиган кредит маблағи ажратилиб, маҳалладошлар ҳашар билан уйни битказиб берадиган бўлди.
Туман прокурори Шермат Жўраев озиқ-овқат, совға-саломлар билан аёлдан ва болаларидан хабар олгани келди. Оила шароити, томорқа билан танишиб, ҳомийлар кўмагида оила учун иссиқхона қуриб беришга ваъда берди. Болалар билан танишиб, уларнинг ёдлаган шеърларини эшитди. Учаласига ҳам мактаб кийим-кечаклари ва ўқув жиҳозларини шахсан ўзи олиб беришини айтди.
Савобли ишлар давом этмоқда.
Каримберди Тўрамўрод, «Xabar.uz» мухбири.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter