Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Пахтакор»чиларнинг маошлари эълон қилинди

«Пахтакор»чиларнинг маошлари эълон қилинди

Фото: Pakhtakor_FC

«Пахтакор» футболчилари, мураббийлар штаби ва раҳбариятининг маошлари ва даромадлари бўйича маълумот клуб матбуот хизмати томонидан очиқланди.



Унга кўра, футболчиларининг йиллик маоши 153 млн сўмни (ойига салкам 13 млн сўм) ташкил қилмоқда.

Шунингдек, аксарият футболчиларга алоҳида мукофот ҳам берилган. Масалан, Егор Кримец 1 йилда 4 млрд сўм (ойига 333 млн сўмдан) мукофот олган.

Легионерлардан Драган Черан йилига 325 минг доллар, Эрен Дердийок эса 1 млн 300 минг евро ойлик олган.

Клуб бош директори Д.Адисманнинг йиллик даромади 588 млн сўмни (ойига 49 млн сўм) ташкил этган.

Таъкидланишича, кўрсатилган тўловларнинг аксарият қисми ҳомийлар томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг