payme card ва payme goals хизматлари 2025 йил 29 декабргача узайтирилмоқда

Яхши хабар. Энди payme фойдаланувчилари payme card ва payme goals хизматларидан яна бир неча ой давомида фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар. payme card ҳамёнидан ва payme goals'дан маблағларни банк карталарига ечиб олиш 2025 йил 29 декабргача амалга оширилиши мумкин.
payme барча жараёнлар хотиржамлик билан ўтиши учун, электрон ҳамёндан пул маблағларини олдинроқ ўтказишни тавсия этади. Агар ушбу санадан кейин ҳамёнларда бирор маблағ қолса, хавотир олманг. payme уларни қандай қилиб қулай олиш мумкинлиги ҳақида олдиндан хабар беради.
payme card ва payme goals хизматларини очиш ва тўлдириш қайта тикланмайди, бироқ аллақачон фойдаланаётган мижозлар учун хизмат узайтирилган даврда ишлашни давом эттиради.
Шундай қилиб, payme ўз фойдаланувчиларига қўшимча вақт ва барча зарур молиявий операцияларни қулай тарзда якунлаш имкониятини тақдим этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter