Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пекин-2022. Медалларга даъвогар асосий уч терма жамоа номи эълон қилинди

Пекин-2022. Медалларга даъвогар асосий уч терма жамоа номи эълон қилинди

Фото: «XinHua»

«Gracenote» компанияси (АҚШ) Пекинда ўтадиган Қишки олимпиадада қайси мамлакатлар энг кўп медалларни қўлга киритиши борасида ўз прогнозини эълон қилди. Компания экспертларига кўра, етакчи учликни Европа жамоалари ташкил этади.

Таҳлилчилар биринчи ўринни Норвегия терма жамоаси эгаллашини тахмин қилишяпти: жами 44 медал (21 олтин, 13 кумуш, 10 бронза).

Скандинавлардан кейинги ўринга Германияни жойлаштиришди: 30 медал (11-11-8).

Россия Олимпия қўмитаси — учинчи ўринда: улар ҳам 30 та медалли бўлишлари кутиляпти, фақат сифати пастроқ: 10 олтин, 12 кумуш ва 8 бронза.

Медалларга даъвогарлар кучли ўнлигига АҚШ, Канада, Швейцария, Нидерландия, Швеция, Франция ва Япония терма жамоалари киритилди.

Пекин олимпиадасига 4 февраль куни старт берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг