Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пентагон раҳбари АҚШ-Хитой уруши эҳтимолини баҳолади

Пентагон раҳбари АҚШ-Хитой уруши эҳтимолини баҳолади

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остиннинг айтишича, Осиё-Тинч океани минтақасида кескинлик кучайганига қарамай, Хитой билан ҳарбий можаро муқаррар эмас. Унинг сўзларидан Accosiated Press агентлиги иқтибос келтирмоқда.

Остин «нотўғри ҳисоб-китоблар ва тушунмовчиликлар» олдини олиш учун Вашингтон ва Пекин ўртасидаги ҳарбий мулоқотни қайта тиклаш муҳимлигига ишора қилди.

«Менимча, Хитой билан уруш ёки тўқнашув муқаррар эмас. Буюк давлат раҳбарлари нотўғри ҳисоб-китоблар ва тушунмовчиликлар эҳтимолини камайтириш учун барча имкониятларни ишга солишимиз учун биргаликда ҳаракат қилишлари керак», деди АҚШ Мудофаа вазири.

Бунгача ХХР Марказий Ҳарбий Кенгаши Бирлашган штаб бошлиғи ўринбосари генерал-лейтенант Жинг Жианфенг Сингапурда бўлиб ўтган Shangr-La Dialogue хавфсизлик форумида АҚШнинг Ҳинд-Тинч океани стратегияси келишмовчиликларни юзага келтириш режаси эканлигини айтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг