Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Perfectum» устидан шикоят тушди

«Perfectum» устидан шикоят тушди

Фото: «Riafan.ru»

Наманган туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.Қ. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг 1144 ишонч телефонига «RWC» МЧЖ (Perfectum Mobile) томонидан кўрсатилаётган мобиль алоқаси хизмати сифати ёмонлиги ва интернет тезлиги пастлиги юзасидан мурожаат қилган.

Мурожаатдаги масалалар инспекциянинг Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси, Наманган вилояти ЭМММ ва «RWC» МЧЖ ХК ходимлари ҳамкорлигида ўрганиб чиқилди.

Натижада, ҳақиқатан ҳам мурожаатда кўрсатиб ўтилган ҳудудда «Perfectum Mobile» мобиль алоқа операторининг алоқа сигналлари қамрови яхши эмаслиги аниқланди ва оператор томонидан мазкур ҳудудга жорий йилда таянч станцияси ўрнатилиши режалаштирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг