Песков саволга жавоб бера олмади
Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Херсон ва Запорожье вилоятлари қайси чегараларда тан олинишига жавоб бера олмади. У бу масалага кейинроқ ойдинлик киритишга ваъда берди, деб ёзади ТАСС.
Кремл вакили Донецк ва Луганск 2014 йилги чегаралар доирасида тан олинганини эслатди. Шунингдек, у бугундан бошлаб ДХР Россия таркибига киришини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 29 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин Запорожье ва Херсон вилоятлари мустақиллиги тан олинганлиги тўғрисидаги фармонларни имзолаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter