Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Петербургда маймун чечаги билан боғлиқ иккита ҳолат қайд этилди

Петербургда маймун чечаги билан боғлиқ иккита ҳолат қайд этилди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида икки киши маймун чечаги билан касалланди. Шифокорлар уларни шаҳар клиникаларидан бирига ётқизишди. Бу ҳақда РЕН ТВ хабар берди.

Маълумотларга кўра, шифокорлар беморларнинг аҳволини ўртача оғир деб баҳоламоқда.

Қайд этилишича, маймун чечаги деб номланувчи касаллик инфекция юқтирган одам ёки ҳайвон билан бевосита алоқа орқали тарқалади.

Асосий хавф тери инфекциялари, пневмония ва сепсис каби асоратлардир.

ЖССТ маълумотларига кўра, 2022 йил январидан 2024 йил ноябрь ойи охиригача бутун дунёда маймун чечаги билан касалланишнинг 117 663 та ҳолати қайд этилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, маймун чечаги билан боғлиқ энг мураккаб вазият Африкада кузатилмоқда. Конго Демократик Республикаси, Бурунди ва Угандада йирик касалланиш ҳолатлари қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг