Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Покистон масжидидаги портлаш қурбонлари сони 95 нафарга етди

Покистон масжидидаги портлаш қурбонлари сони 95 нафарга етди

Фото: Vesti.ru

Покистоннинг Пешовар шаҳрида ҳудкуш томонидан содир этилган портлаш қурбонлари сони 95 нафарга, жароҳатланганлар сони 221 нафарга етди. Бу ҳақда вилоят раҳбари Муҳаммад Аъзамхон баёнот берди.

Покистоннинг Geo телеканали хабар беришича, жиноят ташкилотчиларини аниқлаш мақсадида комиссия тузилган. Аввалроқ ушбу хунрезликда «Покистон толибон ҳаракати»нинг қўли борлиги тахмин қилинганди.

Пешовар масжидидаги портлаш кундузи, намоз вақтида содир этилганди. Маҳаллий ОАВга кўра, ўзини портлатиб юборган шахс намоз ўқиётганлар орасида бўлган, бу пайтда масжидда 500 га яқин одам бор эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг