Покистон тарихида буғдойдан энг юқори ҳосил олинади
Покистонда жорий мавсумда (2024/2025) буғдой ҳосили 31,4 млн тоннага етиб, рекорд ўрнатилади. АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги ((USDA)нинг ушбу прогнозини World Grain нашри эълон қилди.
Буғдой ҳосили 28 млн тонна ҳосил олинган 2023 йилга нисбатан 11 фоиз кўпаяди. Асосий ҳосил Панжоб вилоятига тўғри келади.
«Мўл ҳосилга ғалла экин майдонларининг анча кенгайтирилиши ҳамда буғдой ҳосилдорлигининг оширилиши орқали эришилди. Қаторасига иккинчи йил мамлакат тарихида энг кўп буғдой ўриб олинмоқда. Мавсум давомида об-ҳавонинг қулай келиши, суғориш учун сув етарли бўлгани ва яхши навларнинг яратилиши рекорд ҳосилни таъминлади», — дейишди бир гуруҳ экспертлар.
Бироқ Покистон ҳукуматининг буғдойни минимал кафолатланган нархда сотиб олишни бекор қилиш тўғрисидаги яқиндаги қароридан сўнг буғдой нархи кескин тушиб кетди. Шу боис келгуси мавсумда буғдой майдонлари қисқариши ва мамлакат импортга қараб қолиши мумкин.
Покистонда буғдой истеъмоли 2024/2025 йиллар мавсумида 31,2 миллион тоннага етиши кутилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистон тарихида биринчи марта ғалла хирмони 9 миллион тоннадан ошгани ҳақида хабар бергандик.
Солиштириш учун: Покистон Ўзбекистонга қараганда қарийб 3,5 баравар кўп буғдой етиштирган, бироқ бу мамлакат аҳолиси бизникидан тахминан 6 баравар кўп.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter