Покистон тарихидаги энг йирик сув тошқини юз берди

Покистон тарихидаги энг йирик сув тошқини юз берди, бу ҳақда маҳаллий DAWN нашри хабар берди.
Панжоб вилоятида 97 киши ҳалок бўлган, 2,4 миллионга яқин аҳоли эвакуация қилинган.
Табиий офат оқибатида 4,5 мингдан ортиқ қишлоқни сув босди, 2 миллион бошга яқин чорва молларини сув балосидан қутқаришга анча куч сарфланди. Сув босган ҳудудлар электр ва алоқа хизматларидан узилиб қолган, дронларда ёрдам кўрсатилмоқда.
Июн ойи охиридан бери мамлакатда сув тошқинларидан ҳалок бўлганлар сони 950 нафардан ошди, 8,4 мингдан ортиқ уй вайрон бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter