Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Польша ўзбекистонликлар учун виза бериш тартибини соддалаштириши мумкин

Польша ўзбекистонликлар учун виза бериш тартибини соддалаштириши мумкин

Ўзбекистон элчиси Амирсаид Агзамходжаев ва Польша ТИВ раҳбари ўринбосари Генрика Мошчицка-Дендис учрашувида консуллик-ҳуқуқий соҳадаги икки давлат муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Аввал эришилган келишувлар ижроси таҳлил қилинди. Томонлар барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини тасдиқладилар.

Жорий йилда режалаштирилган қўшма тадбирлар, жумладан, икки давлат ТИВ консуллик департаментлари ўртасида 2024 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган маслаҳатлашувларнинг биринчи даврасига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар, шунингдек, меҳнат миграцияси ва Ўзбекистон фуқаролари учун виза бериш тартибини соддалаштириш масалаларига эътибор қаратдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг