Польшадаги ўзбекистонликлар ҳайдовчилик гувоҳномаси бўйича огоҳлантирилди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Польшада бўлиб турган ҳамда меҳнат миграцияси билан ушбу давлатга боришни режалаштираётган ўзбекистонликларни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш борасида огоҳлантирмоқда. Агентликка кўра, айрим манбаларда «Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиради» деган нотўғри маълумот тарқалмоқда.
Қайд этилишича, 2024 йил 17 июндан Польшада чет эллик ҳайдовчилар учун кучга кирган янги қоидаларга кўра, автомобиль воситаси, шу жумладан, таксини бошқариш учун Польша намунасидаги гувоҳнома талаб этилади.
«Ушбу гувоҳнома муниципал органларининг давлат хизматлари марказида (Urząd) алмаштирилади.
Элчихона фақат Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳақиқийлигини поляк ҳокимиятлари талабига кўра тасдиқлайди», – дейилади Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси хабарида.
Тасдиқловчи ҳужжат олиш учун қуйидагилар талаб этилади:
- элчихонага ариза;
- қонуний яшаётганини тасдиқловчи ҳужжат;
- ҳайдовчилик гувоҳномаси;
- паспорт;
- тўлов квитанцияси (40$).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter