Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Пойга» давом этади: Илон Маск яна Безосни ортда қолдирди

«Пойга» давом этади: Илон Маск яна Безосни ортда қолдирди

Tesla ва SpaceX раҳбари бўлган америкалик тадбиркор Илон Маск яна дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Bloomberg  агентлиги қайта ҳисоб-китоблардан сўнг хабар берган.

Агентлик маълумотига кўра, Маскнинг бойлиги ҳозирда 199,9 миллиард долларни ташкил қилмоқда, бунга SpaceX қимматли қоғозларини жойлаштиришнинг навбатдаги босқичи натижалари сабаб бўлган.  Натижада компания тахминан 850 миллион доллар йиғиб, умумий қиймати тахминан 74 миллиард долларга етган.

Шундай қилиб, Маск яна миллиардерлар рўйхатидан Amazon раҳбари Жефф Безосни ортда қолдирди. Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, Безос 194,2 миллиард долларга тенг мол-мулкка эга.

Агентлик томонидан тузилган дунёдаги энг бой одамларнинг рейтинги ҳар куни АҚШдаги биржа савдолари натижаларига кўра янгиланади. Биржа савдолари одатда АҚШнинг Шарқий соҳили вақти билан соат 16: 00да тугайди.

Аввалроқ Жефф Безос дунёнинг энг бой одамлари рўйҳатида пешқадамликни эгаллаб олгани ҳақида айтиб ўтган эдик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг