Пойтахтнинг 3 та туманида аҳоли вақтинча электрдан узиб турилади
Бугун, 25 март куни Тошкент шаҳрининг 3 та тумани айрим ҳудудларида вақтинчалик электр таъминотидан узилиш кузатилади.
«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖга кўра, бу истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида олиб бориладиган техник ишлар билан боғлиқ.
Электр таъминотидан узиладиган ҳудудлар:
- Бектемир тумани «Нурафшон» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Яккасарой туман «Шохжаҳон» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Яшнобод тумани «Беш бола» МФнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача.
«Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз», – дейилади «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter