Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахтнинг икки туманида газ вақтинча бўлмайди

Пойтахтнинг икки туманида газ вақтинча бўлмайди

Фото: Xabar.uz

Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти  вақтинча ўчирилади.

«Ҳудудгаз пойтахт» хабарига кўра, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида жойлашган Д-76 мм газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари олиб борилиши сабабли, 4 апрел куни соат 10:00 дан 15:00 гача истеъмолчиларда табиий газ таъминоти тўхтатилади.

Шунингдек, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида жойлашган ер усти ўрта босимли Д-76 мм газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли, 4 апрел куни соат 12:00 дан 17:00гача ушбу кўчадаги 35 та ерли аҳоли хонадонларида ҳамда 15 та улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг