Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Права» учун 900 доллар: Бухорода икки шахс қўлга тушди

«Права» учун 900 доллар: Бухорода икки шахс қўлга тушди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. 

Унда фуқаролар С.А. ва М.М. 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиши эвазига жорий йилнинг ноябрь ойида 700 АҚШ долларини олиб, яна 200 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг