Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўқотилган «права»ни қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш талаби бекор қилинди

Йўқотилган «права»ни қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш талаби бекор қилинди

«Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни имтиҳондан ўтказиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (393-сон, 20.07.2022 й.) қабул қилинди.

Ушбу қарор билан йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш тизими бекор қилинди.

Шу пайтгача йўқолган ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган гувоҳномаларни ҳайдовчилар имтиҳон топшириб, унинг натижаларига қараб олар эди. Энди шу тартиб бекор қилинмоқда.

Шунингдек, қарорга кўра, ҳайдовчиларни тайёрлашда ўқув соати ҳафтасига 20 соатгача, кунлик 4 соатгача режалаштирилади.

Ҳайдовчиларнинг малакасини оширганлик бўйича сертификатлар фақат электрон раcмийлаштирилади.

Амалий имтиҳонларда «В» тоифа учун ишлаб чиқарилганига 5 йилдан кўп бўлмаган, бошқа тоифалар учун 10 йилдан ортиқ бўлмаган транспортлардан фойдаланилади.

Ўқув дастурларини Ички ишлар вазирлиги ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Ягона намунадаги анимацияли назарий имтиҳон саволлари 1 000 тадан кам бўлмаган миқдорда тасдиқланади.

2023 йил 1 январгача Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автоматлаштирилган Ягона ахборот тизими ишга туширилади.

2022 йил 1 ноябрдан ҳайдовчилик учун бериладиган тиббий маълумотларнинг ягона электрон базаси шакллантирилади ва Ягона ахборот тизимига интеграция қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг