Прилепин Ўзбекистон ҳақидаги гаплари учун жазоланадими?
Ёзувчи, россиялик пропагандачи Захар Прилепин Ўзбекистоннинг Россия Федерацияси таркибига қўшилиши ҳақидаги сўзлари учун жазоланмайди.
Айтилишича, ёзувчига нисбатан ҳеч қандай санкция қўлланмайди. Бу ҳақда «Справедливая Россия» партияси раиси Сергей Миронов маълум қилди.
Миронов Прилепиннинг сўзларини «Совет Иттифоқини қўмсайдиган ёзувчининг ҳис-туйғулари» деб атади.
«Бизнинг Ташқи ишлар вазирлиги ҳам бунга муносабат билдирган. Мен бунга унчалик аҳамият бермаган бўлардим», деди у.
Эслатиб ўтамиз, Прилепиннинг провокацияли баёноти кескин муҳокамаларга сабаб бўлганди. Натижада Россия элчиси Ўзбекистон ТИВга чақирилди. Шунингдек, 21 декабрь куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Захар Прилепиннинг баёнотлари унинг шахсий фикри эканлигини, бу Москванинг расмий позициясини акс эттирмаслигини айтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter